Online Library TheLib.net » Боғларни суғоришнинг самарали усуллари
cover of the book Боғларни суғоришнинг самарали усуллари

Ebook: Боғларни суғоришнинг самарали усуллари

00
28.01.2024
0
0
Тошкент - 2002, 15 бет.
Ўрта Осиё шароитида ўсув даврида ҳавонинг қуруқлиги 30-50% ундан ортиқ бўлиб, ёғин-сочин ёғмайди ҳисоб. Ўзбекистоннинг боғдорчилик минтақаларида эртаки, ўртаки ва кечки мевалар пишиб етилиши учун ўртача иссиқлик йиғиндиси +10 градусдан юқори бўлганда, 4000 градусдан кўп бўлиши керак. Денгиз сатҳидан 1000 м ва ундан баландликда иссиқлик йиғиндиси кам бўлганлиги учун эртаки ва ўртаки пишиб етиладиган мева турлари экилади.
Ўзбекистон иқлими қурғоқчилик, ёзги ва қуёш нурининг мўллиги кескин континенталлиги билан ажралиб туради. Йилнинг совуқ вақтида ёғадиган бир йиллик ёғин 150-350 мм ни ташкил қилади, бу эса юқори ҳарорат ва ҳавонинг қуруқлиги сабабли мевали дарахтларни ўстириш учун камлик қилади. Июль ойининг ўртача ҳарорати 26 дан 32 градусни ташкил этади.
Download the book Боғларни суғоришнинг самарали усуллари for free or read online
Read Download
Continue reading on any device:
QR code
Last viewed books
Related books
Comments (0)
reload, if the code cannot be seen